Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

    БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ

    • Qog'ozga chop etish

    БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ Яратган ўлкамизни жаннатмонанд этиб бунёд этган. Еримиз эса бамисоли хазина, ундан дур ундириш мумкин. Боғотлик миришкорлар ана шу тамойиллар асосида чиройли бир тажрибага қўл урмоқдалар. Улар нафақат ҳовли-жойлари балки кўча бўйлари, ҳатто катта йўл устига ҳам сўрток қилиб, Фарғонадан қолишмасдан узум етиштирмоқ илмини эгалладилар. Бугун Боғот тумани ҳокими ўринбосарлари С.Қурбонов ва М.Жуманиёзов, Республикадан беркитилган вакил Қ.Мадиримовлар узум экспортини ривожлантириш масаласида узумчи боғбонлар билан суҳбатлашди. Бугун «Ўзгариш» маҳалласидаги хонадонларда 260 гектардан кўп узумзор боғлар мавжуд. Ҳар бир хонадон ўртача 250-300 центнердан яъни 15 тоннагача ҳосил етиштириб сотади. Ҳар бир хонадон йилига ўртача 40- 50 миллион сўм даромад қилмоқда. Ҳалол меҳнат самарасидан аҳоли фаровон яшамоқда. Тумандаги барча маҳаллаларда узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



    Bosh sahifaga qaytish
ad

Nazarov Jahongir Baxramovich

Xorazm viloyati, Bog‘ot tumani hokimi


     Yanvar     
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Veb-sayt faoliyatini baholang?